Президент «Қазақфильм» АЖ раисини қабул қилди

ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари «Қазақфильм» акциядорлик жамияти раиси Азамат Сатибалдини қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Учрашувда маҳаллий кинематография ва умумий маданиятни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.


Азамат Сатибалди Президентга «Қазақфилм»даги долзарб муаммолар ҳақида маълумот бериб, киностудия мақомини кўтариш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев «Қазақфильм» бир пайтлар мамлакат кино санъатининг бир гуруҳ кўзга кўринган намояндалари ишлаганини такидлади;

профессионал киноижодкорлар билан биргаликда тилга олинган соҳа муаммоларини ҳар томонлама ва изчил ҳал этиш, миллий зиёлилар, фуқаролик жамияти вакиллари, кекса авлод ва ёшларнинг ижодий салоҳиятини сафарбар этиш муҳимлигига эътибор қаратди;

кино ишлаб чиқаришни ижодий индустриянинг алоҳида тармоғи сифатида кўриш зарурлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари мамлакат киносини янада ривожлантириш масаласи алоҳида назоратга олинишини айтди.


Сўнгги хабарлар