Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон Республикасига давлат ташрифи билан борди

BAKU.Кazinform - Гейдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Қозоғистон Президентини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ягуб Эюбов ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Самир Шарифов кутиб олди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 11-12 март кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжон Республикасида бўлиши ҳақида хабар берган эдик. Икки кунлик ташриф доирасида Давлат раҳбари Президент Илҳом Алиев билан музокаралар ўтказади ҳамда Қозоғистон-Озарбайжон Олий давлатлараро кенгашининг биринчи мажлисида иштирок этади. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар ва Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Озарбайжонга ташрифидан нималарни кутиш мумкинлиги ҳақида Кazinform шарҳида ўқишингиз мумкин.

Қозоғистон ва Озарбайжон байроқлари
Фото: Ақорда

 

Сўнгги хабарлар