Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қувайт Валиаҳди билан учрашди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
JIDDA. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё + Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» биринчи саммити доирасида Қувайт Давлати Валиаҳди Шайх Мешал ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳ билан учрашди, деб хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Учрашувда Қозоғистон-Қувайт ҳамкорлигини савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

photo

Давлат раҳбари Қувайт билан муносабатларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор ва барча устувор йўналишлар бўйича ўзаро фаолиятга янги суръат бағишлашга тайёр.Ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлаб, савдо-иқтисодий, сармоявий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлади.


photo

photo


Сўнгги хабарлар
telegram