Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ХХР Раиси Си Цзиньпинни Нур-Султан аэропортида кутиб олди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга давлат ташрифи билан келган Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни пойтахт аэропортида кутиб олди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ХХР Раиси Си Цзиньпинни Нур-Султан аэропортида  кутиб олди

Аэропортда мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Маросимдан сўнг кортеж Ақорда саройига йўл олди. У ерда Қозоғистон ва Хитой Халқ Республикаси раҳбарлари Қозоғистон-Хитой стратегик шериклигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қиладилар. Музокаралар якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.