Президент JD com майдонида Қозоғистон миллий павильонини очди

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев бизнесни онлайн-макон орқали юритиш жаҳон иқтисодиётининг муҳим йўналишига айланганини таъкидлади.
«Ҳозирда электрон тижорат бозори ҳажми 3,5 триллион долларга етди. Бу жараён йил сайин ортиб боряпти. Хитой халқаро онлайн савдони ривожлантиришда жуда муҳим рол ўйнайди. Бугун дунёдаги энг йирик электрон савдо майдончасида Қозоғистон миллий павильони очилади. Бу қадам икки давлат муносабатларини жонлантиради. Ўтган йили Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 31 миллиард долларга етди. Биз бу билан чекланмаймиз. Электрон тижорат соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантирамиз. Шунда яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 40 миллиард долларга етказиш имконияти пайдо бўлади. «Рақамли Ипак йўли» ташаббуси ана шу бурчни рўёбга чиқаришга кенг йўл очмоқда, - деди Давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, JD com (Jingdong Mall) - Хитойда товарлар ва хизматларни сотиш учун энг йирик онлайн платформа ҳисобланади. 1998 йилда ташкил этилган онлайн чакана савдо сайти 400 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга. 2022 йилда JD com 1 триллион юань соф фойда келтириб, Хитойда биринчи рақамли электрон тижорат сайтига айланди. Айни пайтда платформада 40 дан ортиқ давлатнинг миллий павильонлари ишлаяпти.
Қозоғистон миллий павильонини очиш бўйича келишув шу йил март ойида имзоланган. Бугун миллий павильонда Қозоғистоннинг бир қанча маҳсулотлари сотувга қўйилган. Бундан ташқари, экспорт салоҳияти юқори бўлган 15 та маҳаллий озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг (кунгабоқар ёғи, қандолат маҳсулотлари, ичимликлар) маҳсулотларини Хитой бозорига олиб чиқиш режалаштирилган.