17:45, 17 Сентябрь 2025 | GMT +5
Президент БАА вакили Умар Ҳабтур ал-Дарей билан учрашди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари БАА Ислом ва вақфлар бош бошқармаси раиси Умар Ҳабтур ал-Дарейни қабул қилди.
Президент Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII съездидаги иштироки учун меҳмонга миннатдорчилик билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Умар Ҳабтур ал-Дарей дунёдаги руҳий вазият юзасидан фикр алмашиб, конфессиялараро мулоқотни ривожлантириш муҳимлигини қайд этди. Шунингдек, турли конфессиялар ўртасида ўзаро англашув ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг долзарблиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари динлар съездида иштирок этаётган Хитой делегацияси билан учрашди.