Президент Атирау шаҳридаги Абай номидаги марказга ташриф буюрди
Президент марказда таниқли шахсларнинг дўмбираларининг сайёр кўргазмасини томоша қилди. Кўргазмада тарихий шахслар: Абай Қунанбайули, Дина Нурпейисова, Махамбет Ўтемисули, таниқли олим Ақселеу Сейдимбек, бастакор, ёзувчи Илья Жақанов, Нурғиса Тилендиев, Рисбай Ғабдиев, Қаршиға Ахмедияров, Азидолла Есқалиев, Асима Измухамбетова, Айгул Улкенбаева ва бошқа санъаткорларнинг дўмбиралари қўйилган.
«Абай» марказида ўқувчиларнинг тўгаракларга қатнашиши, санъат турларини ўрганиши учун ҳар томонлама шароитлар яратилган.
Президент «JasSpace» СТЕМ лабораториясида яратилган лойиҳа ва маҳсулотлар билан танишди. Шунингдек, ёш дўмбирачилар гуруҳи Қурманғазининг «Балбраун» куйини ижро этди.
«Ажойиб! Қодир Мирза-Али оғамиз айтганидек, «Ҳақиқий қозоқ қозоқ эмас, ҳақиқий қозоқ дўмбирадир». Шундай экан, ҳақиқий қозоқ ҳамиша шундай бўлиши керак!»
– деди Президент.
Шунингдек, ёш авлодни санъат ва таълим-тарбияга йўналтирувчи Абай марказига ҳам Президент номидан автобус совға қилинди.