Президент Al Faisal Holding компанияси директорлар кенгаши раисини қабул қилди

DOHA. Кazinform - Давлат раҳбари Al Faisal Holding компанияси директорлар кенгаши раиси Файсал бин Қосим Ол Танини қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Қозоғистон Президенти Доҳага давлат ташрифи доирасида Қатарнинг йирик бизнес тузилмалари раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Қатар
Фото: Ақорда матбуот хизмати

 

Al Faisal Holding компанияси директорлар кенгаши раиси, Қатар тадбиркорлари уюшмаси раиси, Қозоғистон билан бизнес ҳамкорлиги координатори Файсал бин Қосим Ол Тани билан суҳбат чоғида икки томонлама иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Al Faisal компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик Қатар бизнесининг Қозоғистондаги улушини оширишга йўл очишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, биргаликдаги ишлар янги инновацион инвецисия лойиҳаларини амалга ошириш имконини беради.

Учрашувда қурилиш, туризм ва меҳмонхона бизнеси соҳаларида ҳамкорлик, таълим йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Al Faisal холдингига Астанада Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги дўстона муносабатлар рамзига айланадиган диққатга сазовор бино қуриш истиқболларини кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Сўнгги хабарлар