Прагада қозоқ зиёлисига бағишланган китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди

None
None
PRAGA. Кazinform - Прагада қозоғистонлик олим, педагог, жамоат ва сиёсий арбоб Ахмет Байтурсинов таваллудининг 150 йиллигига, шунингдек, «Алаш» ҳаракатининг маданий меросига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Қозоғистон Республикасининг Чехиядаги Элчихонаси ташаббуси билан «Ахмет Байтурсинов ва Алаш» китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб биринчи марта чех ва инглиз тилларига таржима қилинган бўлиб, унга қозоқ маданиятининг кўзга кўринган намояндалари ва замонавий «Алашшунос» олимларининг асарлари киритилган. Қозоқ тилидан инглиз тилига таржима Қозоғистон Республикаси Миллий таржима бюроси томонидан амалга оширилди.

«Тадбир давомида қозоқ давлатчилигининг шаклланиши масалалари муҳокама қилинди ва Қозоғистоннинг мустақиллик даврида эришган ютуқлари юзасидан конструктив фикр алмашилди. А. Байтурсинов ҳамда «Алаш» ҳаракатининг мамлакат тарихи ва миллий онгини шакллантиришдаги беқиёс ўрни қайд этилди», — дейилади хабарда.

Таниқли чех олими, профессор Йиржи Шима щз нутқида: «Ишончим комилки, мен ўз халқим ва юртим тарихини ўрганиш орқалигина ўтган аср охирида вужудга келган мустақилликнинг ўзига хос қадр-қимматини англай бошлайман«, - дея таъкидлади.

Йиғилиш иштирокчилари миллий тарихни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш муҳимлигини таъкидладилар.

Қозоғистон томонидан онлайн форматда «Егемен Қазақстан» Республика газетаси» АЖ бошқаруви раиси Дархан Қидирали, Ш. Уалиханов номидаги Тарих ва этнология институти директори Зиябек Қабилдинов, А. Байтурсинов номидаги Тилшунослик институти директори Анар Фазилжанова, ҚР Таълим ва фан вазирлиги Фан қўмитаси Давлат тарихи институти директори ўринбосари Буркитбай Аяған, Л.Н.Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университети профессори Сатай Сиздиқов, Е.А. Букетов номидаги Қарағанди давлат университети Этник-маданий ва тарихий-антропологик тадқиқотлар маркази раҳбари Зауреш Сақтағанова, М.В. Ломоносов номидаги МДУ профессори Алтайи Оразбаева иштирок этди.

Қозоғистон Элчихонаси Карлов университетига чех ва инглиз тилларида «Ахмет Байтурсинов ва Алаш» китобларини совға қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ахмет Байтурсинов таваллудининг 150 йиллиги ЮНЕСКОнинг 2022 йилда нишонланадиган муҳим юбилейлар рўйхатига киритилган эди.

Сўнгги хабарлар