Пойтахт ва бирқатор ҳудудларда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Об-ҳаво ёмонлашиши туфайли пойтахт ва бирқатор ҳудудларда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга ҳавола қилиб.

29 январь куни:

Тонгда ва кечаси Қизилўрда вилоятининг баъзи жойларида туман ва яхмалак сақланади.

Туркистон вилоятида туман тушади.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида қалин қор ёғиши кутилмоқда. Баъзи ҳудудларда қор бўрони ва туман кутилади. Шамол ғарбдан секундига 15-20, кечаси 23-28 метр тезлик билан эсади.

Ўскемен ва Семей шаҳарларида ҳам қор бўрони кутилади шамол ғарбдан кечаси 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Қостанай вилоятининг айрим жойларида туман қоплайди.

Эртага кечаси Нур-Султан шаҳрида қор ёғади. Шамол шимоли-ғарбдан, кейинчалик эса жануби-шарқдан эсади. Шамол тезлиги секундига 15-18 метргача етиши мумкин.


Сўнгги хабарлар