Португалия футбол жамоасига бош мураббий тайинланди

Championat.cоmсайтидан олинган маълумотларга кўра, бу ҳақда Португалия футбол федерацияси хабар берди.
Р.Мартинес бунгача 2014-2022 йилларда Португалия термасини бошқарган португалиялик мутахассис Фернанду Сантуш ўрнини эгаллайди.
Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатида Ф.Сантeш шогирдлари чорак финалда Марокаш терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
49 ёшли Мартинес 2016-2022 йилларда Белmгия терма жамоаси бошқарувини ўз қўлига олганди. Жаҳон чемпионатидан сўнг у худди Сантос каби ўз ўрнини тарк этди.
Мартинеснинг халқаро миқёсдаги энг катта муваффақияти 2018 йилда Белmгия терма жамоаси билан Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медали ҳисобланади. Шунингдек, у «Суонси», «Уиган» ва «Эвертон» клубларини ҳам бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, Франция футбол федерасияси президентининг Зинедин Зидан билан боғлиқ нутқи юзасидан баҳс-мунозаралар юзага келди
Фото: Сhampionat.com.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ