Портлашдан кейинги ёнғин: Испанияда кўп қаватли уйдан аҳоли эвакуация қилинди

ASTANA. Kazinform — Испанияда энг баланд осмонўпар бинолардан бири — Torre Moeve минорасида портлаш содир бўлди. Ҳодисадан сўнг аҳолини эвакуация қилиш эълон қилинди, деб хабар беради БелТА.

Пожар после взрыва: людей эвакуировали из высотки в Испании
Фото: кадр из видео

Бу ҳақда Испаниянинг El Pais нашри маълум қилди.

Нашр маълумотига кўра, бино ичида портлаш юз бериб, унинг оқибатида ёнғин чиққан ва 25-қаватни қалин тутун қоплаган. Осмонўпар бино 45 қаватдан иборат.

Ҳодиса жойига зудлик билан ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва тиббий хизмат мутахассислари етиб келган. Фавқулодда вазиятлар хизматидаги манбанинг маълум қилишича, ёнғин ўчирилган.

Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Тутундан заҳарланган икки нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Бундан аввал Испаниядаги ўрмон ёнғини тахминан 330 гектар ҳудудни қамраб олгани ҳақида хабар берилган эди.