Польшадаги парламент сайловларида мухолифат олдинда

Польша
Фото: Pexels

Польшадаги парламент сайловларида мухолифат блоки етакчилик қилмоқда. Давлат телеканали томонидан эълон қилинган экзитпол натижалари шундан далолат бермоқда. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб хабар беради.

Собиқ бош вазир Дональд Тускнинг мухолифатдаги йирик “Фуқаролик коалицияси” 163 та, шериклари эса 40 дан ортиқ мандатга эга бўлиши мумкин. Бу уларга ҳукумат тузиш имкониятини беради.

Ярослав Качинскийнинг ҳукмрон “Қонун ва адолат” партияси биринчи ўринда, бироқ у ва унинг шериги кўпчилик овозни қўлга киритиш имкониятига эга эмас.

Ярослав Качинскийнинг ўзи ҳам ўз партиясининг ҳукумат тузиш қобилиятига ишончи комил эмаслигини айтди. Ҳукумат раҳбари бўлмоқчи эканлигини эълон қилган Дональд Туск сайлов натижаларини "жуда яхши" деб баҳолади.

Сўнгги хабарлар