Покистондаги йўл-транспорт ҳодисаси: 27 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳат олди

NUR-SULTAN. SINHUA-Kazinform - Покистоннинг шимолий-шарқидаги Панжоб вилоятида йўловчилар автобуси ва трейлер тўқнашуви натижасида камида 27 киши ҳалок бўлди ва 30 дан ортиқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда душанба куни Sinhua агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Ҳодиса Дера Ғози-хон шаҳрида содир бўлган. Айланма йўлда катта тезликда кетаётган автобус трейлерни уриб юборди. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги касалхонага ётқизилган.

Агентлик маълумотларига кўра, автобус Раджанпур провинциясидаги аҳоли пункитидан Сиалкот шаҳрига кетаётган эди.

Сўнгги хабарлар