Покистонда Boeing 737 юк самолёти бедарак йўқолди

ASTANA. Kazinform - Бортда беш нафар экипаж аъзоси бўлган Boeing 737 юк самолёти двигателда носозлик юзага келгани ҳақида хабар берганидан сўнг Покистон қирғоқлари яқинида радарлардан йўқолди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Anadoluга таяниб хабар беради.

Грузовой самолет Boeing 737 пропал в Пакистане
Фото: Anadolu

Покистон оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, беш нафар экипаж аъзоси бўлган Boeing 737 юк самолёти Шаржа шаҳридан Карачига парвоз қилаётган вақтда авиадиспетчерлар билан алоқани йўқотган.

Мавжуд маълумотларга кўра, самолёт билан алоқа ва унинг радардаги белгиси Карачидан тахминан 155 денгиз мили ғарбида йўқолган.

Покистон авиация идоралари маълумотига кўра, ҳаво кемаси двигателда носозлик юзага келгани ҳақида хабар берганидан кейин радарлардан ғойиб бўлган.

Ушбу материал Kazinform учун ҳамкор агентлик Anadolu томонидан тақдим этилди.