Покистонда автобус ҳалокатида 41 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Покистон жануби-ғарбидаги Балужистон вилоятида автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Deutsche Welleга таяниб.
None

Халқаро ахборот агентликларининг ҳукумат вакилларига таяниб хабар беришича, автобус кўприк таянчига урилиб, жарликка қулаган ва ёниб кетган.

Ҳодиса жойига ташриф буюрган Балужистон вилоятининг Ласбела округи маъмурияти вакилининг айтишича, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги шахсини аниқлаб бўлмайди, бу ДНК таҳлили орқали аниқланади.

Автобусда 48 киши бўлган. У провинциянинг маъмурий маркази - Кветта шаҳри ва Покистон жанубидаги Карачи порт шаҳри ўртасида кетаётган. Расмийларга кўра, 3 киши қутқарилган.

Ласбела округи маъмурияти вакилининг сўзларига кўра, автоҳалокатга автобус ҳайдовчисининг ухлаб қолиши сабаб бўлиши мумкин.

Сўнгги хабарлар