Пневмония: Қозоғистонда 17 киши касал бўлиб, 97 бемор соғайиб чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

«3 октябрь ҳолатига кўра, Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 17 та ҳолати ва 12 та ўлим ҳолати қайд этилди. Бундан ташқари, 97 киши соғайиб чиқди.

Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар - 76 282 ҳолат ва вафот этганлар - 4868 ва соғайиб чиққанлар сони 63 517 тани ташкил этди».

Сўнгги хабарлар