09:34, 23 Март 2021 | GMT +5
Пневмония: 10 киши касал бўлиб, 188 бемор соғайиб чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – 21 мартдаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 10 та ҳолати ва 2 та ўлим ҳолати қайд этилди, 188 киши соғайиб чиқди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган ҳолатлар сони – 50 131, ўлим ҳолатлари - 664, жами соғайганлар сони – 46 561.