Пласидо Доминго - Димаш Қудайберген дуэти: Будапештда тақдимот бўлиб ўтди
BUDAPESHT. КАZINFORM - Будапештда болалар ўртасидаги мумтоз мусиқа танлови – Virtuosos V4+ телевизион шоуси финали бўлиб ўтди.

Халқаро лойиҳанинг YouTube каналида жонли эфир намойиш этилди.
Танлов саҳнасида дунёга машҳур икки юлдуз – қозоғистонлик ёш хонанда Димаш Қудайберген ва испан опера хонандаси Пласидо Доминго дуэт бўлиб чиқиш қилишди. Улар 1863 йилда яратилган Жорж Бизенинг «The pearl Fishers» операсини ижро этишди.
П.Доминго ушбу лойиҳада халқаро ҳакамлар ҳайъати раиси ҳисобланади. Бу йил биринчи марта Д.Қудайберген ҳакамлар сафига қўшилди.


“Умримда биринчи марта Будапештга келдим. Бу ерда менинг орзуим амалга ошиши кутилмоқда. Чунки болалигимдан бутун умр кўнглимда юрган орзуим бор эди. Бу Пласидо Доминго билан учрашиш ва ишлаш эди. Мен унга: “Мусиқага келишимга сиз сабабчисиз”, дедим. Мен 5 ёшлигимда унинг концерти ёзилган VHC (видеокассета) бор эди. Ўшандан бери учрашишимизга ишонардим. Менинг орзуим Будапештда амалга ошди. Шунинг учун мен Будапештни яхши кўраман”, - деди Д.Қудайберген Virtuosos talent_show лойиҳаси доирасида берган интервьюсида.


Мазкур финал босқичида 5 давлатдан 6 нафар иштирокчи чиқиш қилди: Венгриядан Адам Балог (фортепиано) ва Али Лугоши (кларнет); ПольшаданМалгожата Цешко (гобой); Словакиядан Нина Бочкаёва (скрипка); Украинадан Тимофей Жеребцов (фортепиано); Чехиядан Катержина Швецова (скрипка).
Virtuosos V4+ финалининг иккинчи қисми 26 январга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Димашнинг яккахон концерти жорий йилнинг 4 май куни Будапештда бўлиб ўтади.





