Pfizer ва Roshe компаниялари Қозоғистонда дори воситаларини ишлаб чиқаради
«Тиббий ёрдам сифати ва улардан фойдаланиш имкониятлари алоҳида назоратга олинган. Неврологик касалликларга чалинган болаларни реабилитация қилишни таъминлаш масаласи ҳал қилинди. Бугунги кунда 55 та тиббиёт ташкилоти ана шундай хизмат кўрсатяпти. Улардан 27 таси охирги 2 йилда очилган. Соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида резидентурада мутахассислар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси 70 фоизга оширилди. Бу йил грантлар сони 1000 тага ошди. Ўтган 3 йилда тиббиёт ходимларининг иш ҳақини ошириш учун республика бюджетидан 805 миллиард тенге ажратилди», - деди Ҳукумат раҳбари.
Унинг таъкидлашича, жорий йилда «Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳасини амалга ошириш бошланди.
Миллий лойиҳа доирасида 655 та бирламчи тиббиёт муассасаси қурилади, 32 та туманлараро шифохона модернизация қилинади.
Бу 4 миллиондан ортиқ қишлоқ аҳолисини ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олиш имконини беради.
Давлат-хусусий шериклик механизмидан фойдаланиб, режалаштирилган 8 та ҳудудий кўп тармоқли ва университет клиникаларининг 2-биносини қуриш ишлари бошланди.
BIGPHARMA ТОП-50 га кирувчи жаҳоннинг энг йирик фармацевтика саноати билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кучли туртки берди.
«Масалан, «Pfizer» ва «Roshe» компаниялари билан Қозоғистонда дори воситалари ишлаб чиқаришни очиш бўйича шартномалар имзоланган. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш доирасида бугунги кунда 36 та маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказиб бериш бўйича 98 та узоқ муддатли шартномалар тузилган. Жорий йилда харид қилинган 1,6 минг дона дори воситасининг 947 таси ёки 61 фоизи мамлакатимиз фармацевтика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган», - дея хулоса қилди Алихан Смаилов.