Песков: Путин Украина билан музокаралар учун Минскка делегация юборишга тайёр

None
None
MOSKVA. Kazinform - Россия президенти Владимир Путин Украина билан музокаралар учун Минскка Россия делегациясини юборишга тайёр. Бу ҳақда журналистларга президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«[Украина президенти Владимир] Зеленскийнинг таклифига жавобан Владимир Путин Украина билан музокаралар ўтказиш учун Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва президент маъмурияти вакиллари даражасида Россия делегациясини Минскка юборишга тайёр», - деди у.

Кремл вакилининг маълум қилишича, Беларусь президенти Александр Лукашенко Путинни Минск Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар жараёни учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга тайёр бўлишига ишонтирди, деб ёзади ТАСС.

Аввалроқ, «Укринформ» хабарига кўра, Украина президенти Владимир Зеленский Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни музокаралар столига ўтиришга чақирган. У жума куни ўз мурожаатида тегишли мурожаат қилди.

«Мен Россия Федерацияси Президентига яна бир бор мурожаат қилмоқчиман. Бутун Украинада жанглар кетмоқда. Одамлар ўлимини тўхтатиш учун музокаралар столига чақираман», — деди Зеленский.

Сўнгги хабарлар
telegram