Перуда автобуснинг жарликдан қулаши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

ASTANА. Кazinform – Шанба куни Перу шимолида 60 йўловчини олиб кетаётган автобус жарликдан қулаб тушди. 25 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. Бу ҳақда Kazinform Хитойнинг Sinhua агентлигига таяниб хабар беради.
None

Маълумотларга кўра, воқеа соат 03:00 атрофида содир бўлган. Автобус ҳайдовчиси Пьюра ҳудудининг Талара провинциясидаги ёмон йўлда бошқарувни йўқотди ва автобус жардан қулаб тушди.

Маҳаллий полиция тергов ишлари олиб борилаётганини айтди.

Перуда йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учраб туради. Асосий сабаблар - ёмон йўллар ва транспорт воситалари, шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ёки маст ҳолда транспорт воситаларини бошқариш.

фото - zerkalo.az

Муаллиф: Балнур Қожагелди

Сўнгги хабарлар