Пекин-2022 Олимпиада ўйинлари учун объектлар тайёр
Лозаннада бўлиб ўтган Халқаро олимпия қўмитаси Ижроия қўмитаси йиғилишида мазкур объектлар халқаро федерациялар томонидан ҳам маъқулланди, деб хабар беради Kazinform мухбири .
ҚР Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабарига кўра, мусобақа ўтказиш учун учта Олимпия шаҳарчаси, бош медиа-марказ, миллий стадион ва бошқа объектлар фойдаланишга топширилган. Муз спорти объектларида муз тайёрлаш, «Ўйин юзи» режасини ишлаб чиқиш ишлари якунланди. Давом этаётган текширувларга қарамай, Пекин, Яньцин ва Чжанцзякоудаги синовлар ва машқлар давомида барча жиҳозлар янгиланмоқда. Фақат ўтган йилнинг октябр ойида конькида учиш, фигурали учиш, шорт-трек каби спорт турлари бўйича халқаро мусобақалар ташкил этилди. Ноябр ва декабр ойларида чана, фристайл ва сноубордда учиш бўйича халқаро мусобақалар ўтказилади. Шунингдек, хоккей бўйича тест мусобақаси бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги Пекин қишки Олимпия ўйинлари 4-20 феврал кунлари, Паралимпия ўйинлари эса 4-13 март кунлари бўлиб ўтади.