Павлодарда пойга бўйича Қозоғистон чемпионати бўлиб ўтади

PAVLODAR. Кazinform - Павлодарда пойга бўйича Қозоғистон чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Кazinform Pavlodarnews.kz сайтига таяниб.
None
None

– Мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан чавандозлар иштирок этмоқда. Совринга эга бўлган отларнинг сайисларига пул мукофотлари берилади. Томошабинлар учун бепул лотерея ҳам ўтказилади. Унда телевизор, телефон, чангютгич, смарт-соат, мультиварка, планшет, велосипед ва бошқа маиший техника воситалари ўйналади», — дейилади Павлодар шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими хабарида.

Турнир уч масофада ўтказилади: 24 км катта пойга , 11 км қўнон пойга ва 17 км гуруҳ пойгаси.

3 сентябр куни соат 12:00да «Қулагер» ипподромида бошланади.

Томошабинлар учун кириш бепул.

Фото: pavlodarnews.kz


Сўнгги хабарлар