Парламент олдига сифатли қонунлар қабул қилиш вазифаси қўйилди – Маулен Ашимбаев

Ашимбаев
Фото: ҚСТИ

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти “Президентнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномасини амалга оширишда парламентнинг ўрни” мавзусида «КИСИ GPS: Gylym. Pikir. Sayasat» Миллий аналитика платформаси йиғилишини ўтказди.

Йиғилишда ҚР Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев иштирок этиб, Давлат раҳбари ўз Мурожаатномасида таъкидлаганидек, Ҳукумат, Парламент ва давлат органлари зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун барча давлат ва жамоат институтларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари зарурлигини таъкидлади.

“Президент Ҳукуматга бюджет харажатларини оптималлаштириш, уларнинг самарадорлиги устидан назоратни кучайтириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқ берди. Бундан ташқари, Миллий жамғармани бошқариш самарадорлигини ошириш ва бюджетлараро муносабатларни оптималлаштириш вазифаси қўйилди, бу ҳам жойларда маблағларнинг самарасиз сарфланишига йўл қўймаслик мақсадида такомиллаштиришни тақозо этади. Шу билан бирга, солиқ сиёсати юқори сифатли иқтисодий ўсишни рағбатлантириш воситасига айланиши керак", — деди Маулен Ашимбаев.

Маулен Ашимбаев мустақил экспертлар ва илмий институтлар билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётган Сенатнинг илмий-эксперт салоҳиятини мустаҳкамлаш тажрибасини, Парламентнинг ролини алоҳида таъкидлади. Бундай позиция самарали ва тегишли қонунчилик ташаббусларини ривожлантиришга ёрдам беради.

Йиғилиш
Фото: ҚСТИ

 

“Сенат қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини ошириш бўйича илмий ва эксперт ҳамжамият билан фаол иш олиб бормоқда. Мутахассисларнинг самарали ва долзарб қонунчилик ташаббусларини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган тавсия ва ғояларини доимо инобатга олишга ҳаракат қиламиз. Парламент олдига Давлат раҳбари томонидан юкланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш учун сифатли қонунлар қабул қилиш вазифаси қўйилди. Бунда Экспертлар клуби ва бошқа йўналишларда мутахассислар билан ишлаш янада кучайтирилади. Шу билан бирга, бугунги муҳокамалар Парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини оширишга хизмат қилади, деб ўйлайман. Биз ҳар доим эксперт нуқтаи назаридан қонунчилик фаолиятини таъминлаш бўйича таклифлар учун очиқмиз. Шу боис экспертларни Сенатнинг экспертиза ва мулоқот форумлари ишида фаол иштирок этишга таклиф қиламиз”, — деди М. Ашимбаев.

ҚР Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти директори Еркин Туқимов ўз нутқида Мурожаатноманинг бир қанча бандлари бўйича ўз фикрларини билдирди. Хусусан, улар киберхавфсизлик ва онлайн фирибгарлик, рақамлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва шахсий маълумотлар хавфсизлигини кафолатлаш ўртасидаги мувозанатни сақлаш масалаларига эътибор қаратдилар.

“Давлат раҳбарининг қозоғистонликларнинг мактаб ва олий таълим муассасаларида турли фирибгарлик схемаларига қарши иммунитетини мустаҳкамлашга қаратилган молиявий саводхонлик ва рақамли гигиена асослари бўйича таълим дастурларини жорий этиш бўйича топшириғини алоҳида таъкидламоқчиман. Жорий йилда ҚСТИда ҳудудлар билан ишлаш бўлими ташкил этилди, институтнинг ҳудудларда ваколатхоналари очилмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, ҳудудий кун тартиби баъзан миллий кун тартибидан фарқ қилади. Бизнинг вазифамиз – ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини мониторинг қилиш ва шу билан бирга миллий платформа яратиш. ҚСТИ қошида ташкил этилган, давлат сиёсатини такомиллаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида кенг қамровли ҳудудий тадқиқотлар дастурини амалга оширувчи эксперт ва таҳлилчилардан иборат ҳудудий экспертлар кенгашини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман”, — деди Еркин Туқимов.

Тадбир иштирокчилари Президентнинг стратегик ташаббусларини ҳаётга татбиқ этишда Парламент ролини кучайтириш, қонун ижодкорлиги жараёнининг шаффофлиги ва ошкоралигини ошириш учун замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек, қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш бўйича фуқаролик жамияти ва экспертлар ҳамжамиятини кенг жалб этиш муҳимлигини таъкидладилар.

Сўнгги хабарлар
telegram