Париж Олимпиадаси медаллари таништирилди
ASTANA. Kazinform – Бугун 26 июлдан 11 августгача Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари медаллари таништирилди.

Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасининг маълум қилишича, мукофотнинг бошқалардан асосий фарқи – медаль ўртасида Эйфель минораси тасвирланган.
“Ушбу олтин, кумуш ва бронзани мукофотнинг асосий қисми – Эйфель минораси билан уйғунлаштириш бўйича катта ишлар қилинди”, – дейилади Халқаро олимпия қўмитаси сайтида.
Жами 5084 та медаль чиқарилди. Ҳар бирида 18 грамм Эйфель минораси бор.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон делегацияси бугунги кунга қадар Париж Олимпиадасининг 8 та спорт туридан (камондан отиш – 4, шоссе велоспорт – 3, нишондан отиш – 5, замонавий бешкураш – 2, бокс – 2, юнон-рум кураши - 1, эркин кураш - 1, спорт гимнастикаси - 1) 19 та лицензияга эга.