Папуа-Янги Гвинеяда кўчки 100 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди

Папуа-Янги Гвинеяда кўчки 100 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди
Фото: очиқ манбалардан олинган

Папуа-Янги Гвинея шимолидаги чекка қишлоқлардан бирида кўчки содир бўлди. Оқибатда 50 дан ортиқ уйлар кўмилиб қолган. Бу ҳақда ЎзА ёзади.

“The Australian Broadcasting Corp” ва бошқа маҳаллий нашрлар ҳодисада 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини хабар қилмоқда.

Папуа-Янги Гвинеяда кўчки
Фото: очиқ манбалардан олинган

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда қутқарувчилар тупроқ остидан омон қолганларни излаётгани, илдизи билан ағдарилган дарахтлар ва одамларнинг тепалик устига чиқишга интилаётганини кўриш мумкин.

Папуа-Янги Гвинеяда кўчки
Фото: очиқ манбалардан олинган

Табиий офат маркази Энга вилоятида, пойтахт Порт-Морсбидан 600 километр узоқликда жойлашган.

Сўнгги хабарлар