Пандемия пайтида қозоғистонликлар ҳар 5 тенгенинг 2 тенгесини озиқ-овқатга сарфлаган

NUR-SULTAN. Kazinform – Эпидемия бошланган бери қозоғистонликлар чакана савдо нуқталарида 11,6 триллион тенге сарфладилар, деб хабар беради Kazinform мухбири Finprom.kz сайтига таяниб.
None
None

«Чакана савдонинг 60 фоизи савдо корхоналари ва ташкилотларига тегишли. Анъанавий чакана савдонинг энг катта ҳажми Алмати (3,4 трлн. тенге, пасайиш 7,9% га тенг) ва Нур-Султанда (1,3 трлн тенге, пасайиш 8,9 фоиз) кузатилди. Шарқий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятлари ҳам бу кўрсаткич 1 триллион тенгедан ошган. Бошқа ҳудудларда чакана савдо ҳажми 170,5 миллиарддан 708,3 миллиард тенгегача бўлган.

Чакана савдо таркибида ноозиқ-овқат товарлари катта ўрин тутади: 7,1 триллион тенге (бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 фоизга паст).

Умумий ритейлда чакана савдода озиқ-овқат савдосининг улуши 38,3% га етди (илгари бу 33,4% эди).


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар