Озарбайжонда Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтади

None
ASTANА. Каzinform – Бу йил Озарбайжонда Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан кенгайтирилган таркибдаги учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Икки давлат маданий декадаларини ўтказиш тўғрисидаги келишувни алоҳида таъкидламоқчиман. Бу йил давомида Қозоғистон маданият кунлари ўтказилади. Бугун биз буюк давлат арбоби Гейдар Алиев номидаги кўчани Озарбайжоннинг муҳтарам Президенти билан очамиз. Биз бу тадбирни озарбайжон халқининг буюк фарзанди таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этмоқдамиз, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоыаевнинг айтишича, бугун Гейдар Алиев ҳаётига бағишланган «Азиз умр» ҳужжатли фильмининг тақдимоти бўлиб ўтади. Фильм Қозоғистон телерадиокорпорацияси томонидан суратга олинган.

«Мамлакатларимизнинг дўстлиги ва ўзаро қўллаб-қувватланишининг ёрқин исботларидан бири қозоқ халқининг Озарбайжонга туҳфаси – Фузулий шаҳридаги Қурманғази номидаги болалар ижодиёти маркази бўлади. Айтишларича, мазкур марказ қурилиши энг тез суръатларда олиб борилмоқда. Ўйлайманки, тез орада ушбу муҳим иншоот ишга тушишига гувоҳ бўламиз. Биз ҳар томонлама инсонпарварлик муносабатларини янада ривожлантириш, умумий маънавий қадриятлар хазинасини бойитиш йўлида қатъиймиз», — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Озарбайжон Президентлари кичик таркибда музокара ўтказди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни Ақордада кутиб олди.

Муаллиф: Айдар Оспаналиев


Сўнгги хабарлар
telegram