Озарбайжонда икки қаватли уй портлаб кетди

BAKÝ. Kazinform – Озарбайжон пойтахти Боку яқинидаги Хирдалан шаҳридаги хусусий уйда портлаш юз берди, деб хабар беради Kazinform АЗЕРТАДЖ агентлигига асосланиб.
None
None

Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса Насиба Зейналова кўчасида содир бўлган.

112 ишонч телефонига Абшерон тумани маркази Хирдаланнинг 27-кварталида жойлашган икки қаватли уйда портлаш содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.

Портлашдан кейин уй ёниб кетди. Портлаш натижасида яқин атрофдаги биноларнинг ойналари синиб кетган. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар кучлари жалб қилинган.

Маълум бўлишича, вайроналар остидан икки киши - аёл ва бола қутқарилган. Вайроналар остида одамлар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолди қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар