ОТМларга бериладиган грантлар 75 мингга кўтарилади – ҚР Ҳукумати

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Техник ва IТ соҳалари учун грантлар 60 фоизга ошади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Парламент ялпи мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент топшириғига асосан 2025 йилгача 1000 та мактаб қурилади. Бу уч сменали ва авариявий мактаблар муаммосини ҳал этиш, демографик ўсиш туфайли ўринлар танқислигини бартараф этишга қаратилган. Мактабларни модернизация қилиш шаҳар ва қишлоқ мактаблари ўртасидаги таълим сифатидаги тафовутни бартараф этишда давом этмоқда. 2025 йилга келиб, коллежларда оммабоп мутахассисликлар бўйича таълим 100% бепул бўлади. ОТМларга бериладиган грантлар сони 75 мингтага етказилади. Хусусан, техник ва IТ соҳалари учун грантлар 60 фоизга ошади», - деди Е. Тоғжанов.

У, шунингдек, иқтисодиётни кадрлар тайёрлашга устувор аҳамият берилишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Парламентнинг ялпи мажлисида фуқароларнинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатларига мурожаатларини давлат органлари томонидан кўриб чиқиш якунлари муҳокама қилинмоқда. Депутатларнинг ҳудудларга ташрифи чоғида кўтарилган икки мингга яқин масала Ҳукумат томонидан атрофлича таҳлил қилиниб, кўриб чиқилди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар
telegram