ОТБ: 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 4 фоизни ташкил қилади

ОТБ ўзининг «Осиё тараққиёти истиқболлари - 2022» йиллик иқтисодий нашрида 2022 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўсишини 4 фоиз даражасида прогноз қилмоқда, бу ўтган йилги ўсиш суръатидан 7,4 фоизга пастдир. Банк экспертларининг таъкидлашича, хусусий истеъмолнинг чекланиши саноат ва хизматларнинг ўсишини секинлаштиради.
2023 йилга бориб иқтисодиётнинг ўсиши 4,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Бироқ, стрессли ташқи муҳит ва коронавирус касаллигининг янги штаммларининг (CОVID-19) пайдо бўлиши билан боғлиқ хавфлар ЯИМ ўсишига таъсир қилиши мумкин.
2022 йилда инфляция ўтган йилги 10,7 фоиздан 9 фоизга секинлашиши кутилмоқда. Марказий банк дисконт ставкасини 14 фоиздан 17 фоизга оширди. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархини ушлаб туриш мақсадида ҳукумат 2022 йил охиригача ёғ, парранда гўшти, буғдой уни ва гуруч каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларига импорт божларини бекор қилди. Инфляциянинг кейинги секинлашиши 2023 йилда 8 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
Тўқимачилик, озиқ-овқат ва тоғ-кон саноатида 2021 йилда кучли ўсишдан сўнг 2022 йилда саноатдаги ўсиш суръати 5 фоизга, кейин эса 2023 йилда 5,5 фоизгача ошиши кутилмоқда.
Айтганча, 2022 йилда хусусий истеъмолнинг ўсиши 4,5 фоизгача секинлашиши кутилмоқда. Пандемиядан кейин талабнинг камайиши ва пул ўтказмалари оқимининг кутилаётган қисқариши муносабати билан уй хўжаликлари даромадларининг ўсишини камайтиради. Кейин 2023 йилда хусусий истеъмол 5 фоизгача ўсиши кутилмоқда.
ОТБ прогнозларига кўра, товар ва хизматлар, хусусан, мис, олтин, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва нефт-кимё экспорти 2022 йилда ва 2023-йилда 9 фоизга ўсиши мумкин. Шу билан бирга, транспорт хизматларига, шунингдек, импорт капитали ва оралиқ товарларга талабни камайтириш мақсадида 2022 - 2023 йилларда товар ва хизматлар импортининг ўсиши деярли 12 фоизгача қисқариши кутилмоқда.