Ота-оналар хоҳлаган болалар боғчасидан жой танлашлари мумкин – Қозоғистон Бош вазири

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ота-оналар таълим тизимидаги «аҳоли жон бошига молиялаштириш» тамойили бўйича исталган боғчадан жой танлаши мумкин. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов ҳукумат йиғилишида 2026 йилгача мамлакат таълимини ривожлантириш концепциясини муҳокама қилиш чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Таклиф этилаётган концептуал лойиҳадан мақсад ҳар бир фуқаронинг билим олиши учун зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат. Яъни, боғчадан тортиб олий ўқув юртигача бўлган таълимнинг барча босқичларида сифатли таълим олиш имконияти яратилиши керак. Ҳужжатда энг юқори мақсадларга йўналтирилган мақсадли кўрсаткичлар белгиланган. 2026 йилга бориб барча мактабгача таълим ташкилотларида таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолашнинг халқаро воситалари жорий этилади»

, — деди А.Смаилов.

Шу муносабат билан Ҳукумат раҳбари таълим тизимида «аҳоли жон бошига молиялаштириш» тамойили асосида ота-оналар исталган боғчадан жой танлаши мумкинлигини таъкидлади.

«Бундан ташқари, ҳужжатда Болалар саломатлиги ва фаровонлиги индекси ҳамда интерактив харитани амалга ошириш чора-тадбирлари кўзда тутилган. Давлат раҳбари топшириғига кўра, мактабларда қулай ва хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Кичик мактабларда таълим сифатини ошириш мақсадида «Мобил ўқитувчи», «Ўзлаштириш даражаси паст мактаблар учун кучли мактаблар ташкил этишни қўллаб-қувватлаш», «Меҳрибон оила» лойиҳалари жорий этилмоқда»

, - деди Бош вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар