Осиё ўйинлари: Асланбек Шимбергенов ўзбекистонлик боксчини нокаут билан мағлуб этди

Бокс
Фото: очиқ манбалардан олинган

Қозоғистонлик боксчи Асланбек Шимбергенов Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

71 кг вазн тоифасида қозоғистонлик боксчи чорак финалда ўзбекистонлик Асадхўжа Мўйдинхўжаевга қарши жанг қилди.

Иккала спортчи ҳам жаҳон чемпиони, шу боис жанг кескин курашлар остида кечди.

Дастлабки икки раундда ўзбекистонлик боксчи ҳакамлар қарорига кўра олдинда эди. Аммо сўнгги раундда Асланбек рақибини уч марта нокдаунга туширди ва ҳакам учрашувни тўхтатди.

Шу тариқа Асланбек Шимбергенов камида бронза медалига эришади. Аммо энди у олтин медаль учун интилиши аниқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамшибек Қонқабаев Осиё ўйинларининг ярим финалига чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram