Осиё ўйинларида шахмат бўйича иштирок этадиган қозоғистонлик спортчилар аниқланди

Турнир 23 сентябрдан 8 октябргача бўлиб ўтади. Терма жамоадан 10 нафар спортчи тезкор шахматнинг якка тартибда ва классик шахматнинг жамоавий баҳсларида иштирок этади.
Эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида Ринат Жумабаев ва Қазибек Нўгербек, аёллар ўртасида Жансая Абдималик ва Бибисара Асаубаева соврин учун кураш олиб боради.
Алишер Сулейменов, Рамазан Жалмаханов, Алдияр Ансат, Ринат Жумабаев ва Қазибек Нўгербек жамоавий баҳсларда рақиблари билан куч синашади.
Қизлар ўртасида эса Динара Садуақасова, Меруерт Камалиденова, Алуа Нурманова, Бибисара Асаубаева ва Жансая Абдималик баҳслашади.
Шахмат биринчи марта 2006 йили Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган нуфузли мусобақада Осиё ўйинлари дастурига киритилган эди. Ўшанда қозоғистонлик Муртас Қажиғалиев блиц йўналишида чемпион бўлган.
Муаллиф: Адилжан Умбет