Оролни тиклаш дастури: Сув сатҳи майдони 40 фоизга катталашди

NUR-SULTAN. Kazinform - Орол денгизини тиклаш дастури доирасида сув сатҳининг майдони 40 фоизга катталашди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазир Асқар Мамин Ҳукумат йиғилиши пайтида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Орол денгизини тиклаш дастури доирасида сув сатҳининг майдони 40 фоизга катталашди ва қуриб қолган денгиз тубига дарахтлар - саксовул экиш ишлари олиб борилмоқда», - деди Асқар Мамин.

Ҳукумат раҳбари баъзи масалаларга ҳам эътибор қаратди.

«Бугунги кунда ҳаво чиқиндиларини камайтириш мақсадида йирик саноат корхоналари учун мавжуд бўлган энг яхши технологиялар бўйича қўлланмалар ишлаб чиқилмоқда. Шу муносабат билан мен Экология вазирлигига Молия ва Миллий иқтисодиёт вазирликлари билан биргаликда ушбу маълумотномаларни ўз вақтида ишлаб чиқилишини таъминлашни топшираман, бу эса мамлакатнинг барча ишлаб чиқариш тармоқларини қамраб олиши керак», - деди Асқар Мамин.

Бундан олдин Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтириш бўйича ишларни кучайтиришни буюрган эди.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар