Орал шаҳрида аскар бир ўзи 30 га яқин одамни сув тошқинидан қутқариб қолди

Орал шаҳрида аскар бир ўзи 30 га яқин одамни сув тошқинидан қутқариб қолди
Фото: Миллий гвардия

ОRAL. Кazinform — 5517-ҳарбий қисм аскари Маулен Марленов Орал шаҳрида сув тошқини пайтида оғир аҳволда қолган аҳолига ёрдамга келди.

Қозоғистон Республикаси Миллий гвардиясининг “Ғарб” ҳудудий қўмондонлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Маулен одамлар ортилган юк машинаси сув ўртасида чўкиб кетаётганини пайқаган.

Кейин уни машинасининг кучи билан чиқариб, 30 га яқин одамни хавфсиз жойга олиб чиқишга ёрдам берди.

“Мен бизга ажратилган ҳудудда эвакуация ишларини олиб борардим. Бир пайт 30 га яқин кишини эвакуация қилмоқчи бўлган юк машинаси сув ўртасида чўкиб кетаётганига гувоҳ бўлдим. Ҳеч иккиланмай ўша машинани шатакка олиб, хавфсиз ҳудудга олиб бордим», – деди М.Марленов.

Сув тошқини
Фото: Миллий гвардия

 

Айни пайтда Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги сув тошқинларига қарши курашиш учун Миллий гвардиянинг 1000 га яқин аскари ва 40 та техникаси сафарбар қилинган.

Улар аҳолини эвакуация қилишдан ташқари, дарё қирғоғидаги тўғонларни ўрнатиш билан ҳам шуғулланади.

Сўнгги хабарлар