11:36, 05 Июнь 2023 | GMT +5
ОПЕК+ давлатлари нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувни 2024 йил охиригача узайтиради
ASTANA. Kazinform – ОПЕК+ келишувида иштирок этувчи давлатлар нефть қазиб олиш лимитини 2024 йил охиригача узайтиришга келишиб олди. Ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми суткасига 40 миллион баррелдан бир оз кўпроқни ташкил этади, бу ҳозиргидан 1,4 миллион баррелга кам, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.
ОПЕК+ давлатлари Венада бўлиб ўтган йиғилишда энергия нархининг тушиб кетишини қўллаб-қувватлаш мақсадида нефть қазиб олишни қисқартиришни келаси йил охиригача узайтиришга келишиб олди.
2024 йилнинг 1 январдан 31 декабрга қадар келишув мамлакатларида нефть қазиб олишнинг умумий ҳажми кунига 40,46 миллион баррелни ташкил этади. Бу ҳозиргидан 1,4 миллионга кам.
Ҳар бир мамлакат ўз квотасига эга. Россия учун бу кунига 9,828 миллион баррель, Саудия Арабистони учун - 10,478 миллион баррель.
Москва ва Эр-Рияд ОПЕК+ аъзолари орасида энг йирик нефть экспортчилари ҳисобланади.
Ангола ва Габон делегатлари учрашув давомида ташкилот қароргоҳини тарк этишди.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, иттифоқнинг амалдаги раҳбари Саудия Арабистони кичик Африка мамлакатлари учун нефть қазиб олиш квоталари қисқартирилишини талаб қилган.