ОПЕК бош котиби вафот этди

NUR-SULTAN. Kazinform – ОПЕК бош котиби вафот этди. Муҳаммад Сануси Баркиндо 63 ёшида вафот этди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
None
None

«Биз ҳурматли доктор Муҳаммад Сануси Баркиндони йўқотдик»,- деб ёзди Twitterдаги саҳифасида Нигерия миллий нефт корпорацияси (NNPC) раҳбари Меле Кьяри.

Унинг айтишича, Бош котиб сешанба куни кечқурун вафот этган.

«Бу ўлим марҳумнинг қариндошлари ва яқинлари, Нигерия ва ОПЕК ҳамда жаҳон энергетика ҳамжамияти учун фожиа», - дея қўшимча қилди у.

Сўнгги хабарлар