Омикрон штамми аниқланган мамлакатлар сони 57 тага етди - ЖССТ

None
None
JENEVA. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилишича, коронавируснинг омикрон штамми 57 мамлакатда рўйхатга олинган, деб хабар беради Kazinform Reuters агентлигига таяниб.

ЖССТ ўзининг ҳафталик эпидемиологик ҳисоботида коронавируснинг омикрон штамми келтириб чиқарадиган касалликнинг оғирлигини ва ундаги мутациялар вакцина натижасида шаклланган иммунитет ҳимоясини камайтириши мумкинми ёки йўқлигини баҳолаш учун қўшимча маълумотлар зарурлигини таъкидлади.

«Агар вазият оғирлиги Дельта вариантига тенг ёки ундан паст бўлса ҳам, коронавирус туфайли касалхонага ётқизиладиганлар сони ортиши кутилмоқда», - дейилади ЖССТ ҳисоботида.

Омикрон SARS-CoV-2 вирусининг бешинчи штамми. У ҳақда ЖССТ илк марта 26 ноябр куни эълон қилди. Ташкилот маълумотларига кўра, ҳозирда ушбу штамм 57 мамлакатда аниқланган.


Сўнгги хабарлар