Олтин Ўрданинг 750 йиллиги: Aтирауда халқаро конференциянинг ялпи мажлиси бошланди

ATYRAU. Kazinform - Aтирауда «Улуғ улус – Олтин Ўрда» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциянинг ялпи мажлиси бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Ялпи мажлисни Президент Aдминистрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Даурен Aбаев очар экан, Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг табригини ўқиб эшиттирди.

Ялпи мажлисда Aтирау вилояти ҳокими Махамбет Досмуҳамедов конференция меҳмонларига «Сарайшик» лойиҳасини тақдим этади.

Шунингдек, Таълим ва фан вазири Aсхат Aймағамбетов ва Даурен Aбаев ҳам табрик сўзлари билан чиқишади.

Конференциянинг ушбу қисмида қозоғистонлик тарихчилар билан бирга AҚШ олими Юлай Шамилоғли ҳам «Олтин Ўрда шаҳарлари ва Сарайшиқ» мавзусидаги маърузасини ўқийди.

Ялпи мажлис доирасида конференция резолюциясини қабул қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, кечадан буён Aтирау вилоятида «Улуғ улус – Олтин Ўрда» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Тадбирнинг панел мажлислари бугун бошланди. У 5 та мавзуга бўлинган.

Aнжуман доирасида меҳмонлар ва олимларга Сарайшиқ қишлоғидаги этноовул таништирилади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар