Олти тилни биладиган ўқитувчи қишлоқ мактабида дарс беради

Гавҳар Баҳодирова
Фото: Туркистон вилояти ҳудудий коммуникациялар хизмати

Туркистон вилояти Келес туманидаги Ўзбекали Жанибеков номидаги 2-мактаб гимназиясида инглиз тилидан дарс берадиган Гавҳар Баҳодирова 6 тилда бемалол сўзлаша олади, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Ўқувчилар полиглот ўқитувчининг дарсларида фаол иштирок этадилар. Чунки ҳар бир синфга катта тайёргарлик билан кирадиган ўқитувчи кўпинча қизиқарли ва ўзига хос усуллардан фойдаланади. Шунинг учун ҳам баъзида 45 дақиқа қандай ўтганини сезмай қолишади.

“Агар болага йўл-йўриқ кўрсата олсангиз ва уни қизиқтирсангиз, у сизни ҳайратда қолдиришдан чарчамайди. Дарс ўтаётганда биринчи навбатда ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш, ўз-ўзини тарбиялаш, боланинг шаклланиш кўникмаларини ҳисобга оламан. Кейин ўқитувчилик маҳоратига мурожаат қиламан, – дейди Гавҳар Баҳодирова.

Гавҳар Баҳодирова
Фото: Туркистон вилояти ҳудудий коммуникациялар хизмати

 

Гавҳар М.Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетида инглиз ва немис тилларини ўрганган. Иккинчи курсда таҳсил олаётганда “Академик мобиллик” лойиҳаси доирасида Испаниянинг Кадис шаҳридаги “Erasmus Mundus” университетига йўл олди. Ўша пайтда таълим муассасаси ёш талабаларга 6 ой давомида чет элда ўқишларини яхшилашга рухсат берди. Меҳнатсеварлиги эвазига билимини намойиш эта олган қиз шартномани яна 2 йилга узайтиради. Кейин у Испанияда испан тилини ўрганди. Рус тилини эса талабалик чоғида ўрганган. Кейинчалик ўқишни тугатиб, дипломини қўлга киритгач, қозоқ-турк лицейига ишга жойлашди. Ишлаш чоғида туркча гапиришни ўрганади.

“Ҳар сафар тил ўрганганимда янги имкониятлар очилди. Ҳеч кимнинг ёрдамисиз интернетда дунё янгиликлари ва таълим соҳасидаги амалий кўникмаларни ўқишга муваффақ бўлдим. Дарс давомида зарур дунё усулларидан фойдаланаман. Мен шогирдларимга астойдил ҳаракат қилишларини айтаман. Чунки машаққатли меҳнат билангина юксак натижаларга эришиш мумкин”, - дейди у.

Гавҳар Баҳодирова
Фото: Туркистон вилояти ҳудудий коммуникациялар хизмати

 

Гавҳар мактаб дарсларида фақат инглиз тилида гапиради. Ўқувчилар ҳам бунга мослашган. Шунинг учун ҳам ҳамма инглиз тилида “сайраб” турибди. Шунингдек, қишлоқ мактабида инглиз тилини чуқур ўргатиш бўйича тўгарак очиб, ўқувчиларнинг чет тилини пухта эгаллашига кўмаклашди. Натижада 1 йил давомида мактабни тамомлаган ўқувчиларнинг 80 фоизи давлат гранти совриндори бўлди.

“Мен шогирдларим билан фахрланаман. Ҳозир иқтидорли, билимли ёшлар кўп. Тилни тез ўрганади. Айтганларингизни тезда тушунади. Ана шундай илғор ёшларга сабоқ бериб, келажакка йўл кўрсатаман”, – дейди устоз.

Гавҳар Баҳодирова
Фото: Kazinform

 

Шунингдек, у Интернетдаги сўнгги янгиликларга қарайди. У керакли маълумотларни дафтарига ёзиб олади ва иш вақтида ундан фойдаланади. Сўз бойлигини ошириш мақсадида чет элдаги дўстлари билан мунтазам суҳбатлашиб туради. Оилада эса фақат қозоқ тилидан фойдаланилади.

“Бола биринчи навбатда она тилини ўрганиши керак. Сабаби, бола тарбияси она тили орқали шаклланади, деб биламан. Шунинг учун уйда фақат қозоқча гаплашамиз”, - дейди Гавҳар Баҳодирова.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар
telegram