«Олимпия дипломатияси» ёки Президент Қ.Тоқаевнинг Хитойга ташрифи тафсилотлари

NUR-SULTAN. Kazinform - «Egemen Qazaqstan» газетасида Президент матбуот котиби Берик Уалининг Давлат раһбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитойга амалий ташрифининг норасмий жиҳатлари ҳақида мақоласи чоп этилди. Кazinform мақолани тўлиқ эълон қилади.
None
None

***

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан бир неча кун аввал ХХIV қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекинга борди. Бу Давлат раҳбарининг жорий йилда хорижга илк ташрифидир. Ушбу глобал спорт тадбири Хитой Янги йилига тўғри келди. Бу рамзий маънога эга. Хитой халқи йўлбарс йилини катта олқишлар билан кутиб олди. Хитой пойтахтига Қозоғистон Президенти билан бирга 30 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари, қироллик оилалари аъзолари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари етиб келди.

Пекиндаги об-ҳавога келсак, қуёшли, қор йўқ, лекин жуда совуқ. Тўрт йилда бир марта ўтказиладиган спорт мусобақасига аҳолининг қизиқиши юқори бўлди. Масалан, Пекин Олимпиадаси рамзлари туширилган сувенирлар учун дўконларда узун навбатлар пайдо бўлди. Маҳаллий аҳолининг кўзларида ўз юрти учун фахр ва ифтихор намоён бўлди.

Қозоғистон раҳбари Хитой пойтахтига 3 феврал куни етиб келди. Давлат раҳбарини аэропортда Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуэй кутиб олди. Айтганча, ушбу юқори мартабали хитойлик дипломат 30 декабр куни Ақордада Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан қабул қилинган. Ўшанда у Хитой раҳбарининг қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимига таклифномасини топширган эди. Президентнинг айтишича, улар бир-бирини қарийб 40 йилдан бери билишади. Икки тенгдош 1980 йилларнинг бошида Пекинда жуда яқин бўлиб қолишди.

Қозоғистон делегацияси Пекиннинг ғарбий қисмидаги Дяоюйтай давлат қароргоҳида бўлди. Ушбу қароргоҳ 800 йилдан ортиқ тарихга эга. Бу Хитой императорларининг дам олиши учун қурилган тарихий ва чиройли сарой эди. Цзинь сулоласи ҳукмронлиги даврида император Чжанцзун бу ерда балиқ овлаш платформасини қурдирган. Турар жой номи хитойча «балиқ овлаш террассаи» деган маънони англатади. Ўшандан бери қароргоҳ «император каби балиқ овлаш» деб номланган.

Бундай ҳолда, бир нарсани айтиш керак. Кенг кўламли тадбир давомида Қасим-Жомарт Тоқаевдан ташқари фақат Россия Президенти Владимир Путин ва Покистон Бош вазири Имрон Хон «Дяоюйтай» қароргоҳида қолишди, бошқа делегациялар эса меҳмонхоналарга жойлаштирилди. Албатта, бу Хитой томони Қозоғистон раҳбарига, умуман, мамлакатимизга алоҳида ҳурмат билан қарашини англатади.

Бутун дунё бўйлаб тарқалаётган коронавируснинг «Омикрон» янги штамми бўйича Хитой ҳукумати мисли кўрилмаган чекловларни жорий қилди. Бу протокол чораларига ҳам таъсир қилди. Масалан, Президентнинг хорижий ташрифларига тайёргарлик кўриш жараёнида белгиланган тартибда Давлат хавфсизлик хизмати, Президент матбуот хизмати ва Баённома, шунингдек, Президент девонининг бир неча ходимларидан иборат дастлабки ташриф гуруҳи тузилади. Гуруҳ президентнинг Пекинга ташрифидан бир ярим кун олдин етиб келган. Бундай қисқа муддатга қарамай, ишчи гуруҳ Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва хавфсизлик хизмати мутасаддилари билан биргаликда ташрифнинг барча протокол масалаларини тўлиқ ҳал этишга муваффақ бўлди. Делегациямизга хитойлик ташкилотчилар томонидан алоҳида меҳмондўстлик кўрсатилди.

«Қуш уяси» Миллий стадионида қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Пекин қишки ва ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган ягона шаҳардир. 2008 йилнинг август ойида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими ушбу стадионда бўлиб ўтди.

Қасим-Жомарт Тоқаев VIP меҳмонлар учун мщлжалланган минбардан қозоғистонлик олимпиячиларни қўллаб-қувватлади. Президентнинг шахсий сураткаши томонидан олинган суратлардан бирида спортчиларимиз майдонга тушганида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва унинг делегацияси Президенгтимизга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатганини кўриш мумкин. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ҳурмат бажо келтирди.

Бу терма жамоамизда бошқа жамоаларга қараганда кўпроқ спортчи борлиги сабаб бўлса керак. Умид қиламизки, олимпиячиларимиз ватанга медаллар билан қайтишади.

Эртасига, 5-феврал куни Халқ мажлиси палатасида Қозоғистон Президенти Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди.

Бу Давлат раҳбарларининг учинчи юзма-юз учрашувидир. Аввалроқ улар 2019 йил сентабр ойида Пекинда Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида учрашган эди.

Шу билан бирга, бу даврда Давлат раҳбарлари замонавий алоқа воситалари орқали мунтазам мулоқот қилиб турди. Бу ҳамкорликни давом эттириш ва мустаҳкамлаш имконини берди.

Си Цзиньпин Қасим-Жомарт Тоқаевни алоҳида ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олди. Буни икки давлат раҳбарларининг музокаралари мазмунида ҳам, кейин бирга суратга тушиб, таржимонсиз суҳбатлашганида ҳам кўриш мумкин.

Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқадиган самарали музокаралар ўтказди. Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу учрашув икки давлат ўртасидаги кейинги 30 йиллик олтин даврга йўл очди. Дўстлик ва ўзаро англашув асосида ўтган учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Си Цзиньпинни давлат ташрифи билан мамлакатимизга таклиф қилди. Умид қиламанки, Хитой раҳбари жорий йилнинг сентабр ойида қозоқ халқининг меҳмондўстлигига гувоҳ бўлади.

Қозоғистон Президентининг амалий ташрифи Хитой раҳбарининг Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий қабул қилиши билан якунланди. Қабул чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, ЖССТ бош директори, шунингдек, Польша, Сингапур, Қатар, Покистон ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан суҳбатлашди. Улар Президент томонидан «фожиали январ» даврида вазиятни барқарорлаштириш бўйича қабул қилинган қарорларни қўллаб-қувватладилар.

Қабулдан кейин Қасим-Жомарт Тоқаев аэропортга жўнаб кетди ва Қозоғистонга учиб кетди. 5 соатлик сафар давомида Президент Пекинга ташрифи таассуротлари билан ўртоқлашди. Президентимиз бу йилги илк хорижий сафаридан мамнунлигини билдирди.

Маълумки, Қасим-Жомарт Тоқаев хитой тилини яхши биладиган дунёдаги саноқли етакчилардан бири. Бир пайтлар Президент шу юртда ўқиб, ишлаган. У Хитойнинг минг йиллик бой тарихи ва маданиятини ўрганган. Ишончим комилки, 2019 йилда Президент CCТV телеканалига берган интервьюсидан сўнг журналист учун унутилмас эслатма қолдирганини Хитой халқи ҳамон эслайди. Халқ мажлислари залидаги музокаралар аввалида Си Цзиньпин Қасим-Жомарт Тоқаевни «Хитой халқининг дўсти» деб атади.

Бугунги кунда Президент Хитой барча ривожланиш кўрсаткичлари бўйича жаҳон етакчилари гуруҳига қўшилди, деб ҳисоблайди. Ҳеч кимга сир эмаски, Хитой иқтисодиёти дунёда иккинчи ўринда туради ва экспертларнинг фикрича, у 10 йил ичида энг йирик иқтисодиётга айланиши керак. Хитойдек давлатга қўшни бўлиш мамлакатимиз учун афзаллик, деб ўйлайман. Қозоғистон ва Хитой давлат чегарасининг узунлиги 1782 км. Бир қатор давлатлар Пекин Олимпиадасини бойкот қилаётган бир пайтда, дўст мамлакатни қўллаб-қувватламаслик, унинг очилиш маросимида қатнашмаслик нотўғри бўлади. Президент ижобий қарор қабул қилди.

Берик УАЛИ,

Президент матбуот котиби


Сўнгги хабарлар