Олимпиада: Совринли ўринларга талабгор қозоғистонлик могулчи стартга чиқмади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Юлия Галишева Пекинда бўлиб ўтаётган қишки Олимпиадада могул бўйича бугунги мусобақаларда қатнашмади. Бу ҳақда Халқаро чанғи спорти федерацияси (FIS) сайтида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Юлия Галишева мусобақаларда иштирок этмаслигининг сабаби номаълум.

Эслатиб ўтамиз, бугун қозоғистонлик спортчилар Пекиндаги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади.

Аммо Sports.kz нашрининг хабар беришича, кейинчалик спортчининг ўзи иккинчи саралаш мусобақаларида иштирок этишини ва «ҳаммаси яхши бўлишини» маълум қилган.

Сўнгги хабарлар