17:44, 22 Июль 2021 | GMT +5
Олимпиада очилишидан бир кун олдин Токиода 979 киши коронавирус юқтирган
TOKYO. KYODO-Kazinform - Токио ҳукумати пайшанба куни, Олимпия ўйинлари арафасида, COVID-19 нинг янги 979 та ҳолатини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига асосланиб.
Бу январ ойининг ўрталаридан бери энг юқори кўрсаткич. Шу муносабат билан, ўйинлар натижасида вируснинг жуда юқумли «дельта» версиясининг тарқалиши янада кенгайишидан қўрқиш кучаймоқда.
Олимпиаданинг очилиш маросими пойтахтда жума куни коронавирус чоралари сабабли томошабинларсиз ўтказилади. COVID-19 ҳолатларининг кўпайиши сабабли фавқулодда вазият мавжуд.
Январ ойи ўрталарида Токиода иккинчи фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Соғлиқни сақлаш мутахассислари Токиода коронавирус эпидемиологик ҳолатининг ёмонлашиши ва юқтиришнинг «бешинчи тўлқини» ҳақида огоҳлантирдилар.
Уларнинг тахминларига кўра, август ойининг бошига келиб мамлакатда кунлик инфекция юқтириш ҳолати сони 2600 га етади. Олимпиада 8 августга қадар давом этади.