Олимпиада-2022: Шорт-трекда Қозоғистон спортчиси ярим финалга йўл олди

NUR-SULTAN. Kazinform - Пекин Олимпиадасида шорт-трек бўйича эркаклар ўртасида 1500, аёллар ўртасида 1000 ва 3000 метрга югуриш мусобақалари бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Олимпиада-2022: Шорт-трекда Қозоғистон спортчиси ярим финалга йўл олди

1500 метрга югуришда Қозоғистон шарафини чорак финалда Адил Ғалиахметов ва Денис Никиша ҳимоя қилди.

Афсуски, Денис Никиша пойга вақтида йиқилиб, огоҳлантириш олди. Шунингдек, у канадалик спортчининг трассадан чиқариб кетишига сабабчи бўлди.

Адил Ғалиахметов гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, ярим финалга йўл олди.

Бугун, шорт-трек бўйича эркаклар ўртасида 1500 метр масофага югуриш ярим финал баҳслари бугун Нур-Султан вақти билан соат 18:29да бошланади.

Муаллиф: Кунсултан Отарбай