Олимлар Ер юзида янги рекорд даражадаги иссиқлик бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқдалар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Глобал исиш тезлашмоқда, бу келгуси ўн йилликларда ҳароратнинг кўтарилишига олиб келади, деб хабар беради Kazinform Axios янгиликлар сайтига таяниб.

Цюрих Олий техника мактаби олимлари иссиқхона газлари кўплиги билан аномал иссиқлик ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар. Шунингдек, тадқиқотчилар Ернинг ўн йил ичида 0,18 даражагача исишини исботладилар.

Ушбу кашфиётлар зарарли газлар чиқиндиларини камайтириш зарурлигини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, олимларнинг таъкидлашича, жорий чоралар етарли эмас, чунки иссиқхона газлари Ернинг иқлимини тез ўзгартирмоқда.

«Яқин ўн йилликларда биз ҳозирги ҳароратдан анча юқори бўлган рекорд даражадаги иссиқликка тайёргарлик кўришимиз керак», деди тадқиқот иштирокчиси Эрик Фишер.

Сўнгги хабарлар