Октябр ойи якунига кўра, тенге курси 1,7 фоизга мустаҳкамланди - Миллий банк

ASTANA. Кazinform - Қозоғистон Миллий банки матбуот хизмати келгусида тенгенинг ўзгарувчанлиги геосиёсий вазият ва жаҳон бозорларидаги вазиятнинг ўзгаришига боғлиқ бўлишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

«Октябр ойи якунига кўра, тенге курси 1,7 фоизга мустаҳкамланиб, бир АҚШ доллари 468,23 тенгени ташкил қилди. Қозоғистон фонд биржасидаги ўртача кунлик савдо ҳажми бир ой давомида 91 миллион доллардан 121 миллион долларга кўтарилди. Савдоларнинг умумий ҳажми 2,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Ўтган ойда квазидавлат сектори субъектлари томонидан валюта тушумларини сотиш қарийб 528,6 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Квазидавлат сектори компаниялари иккинчи даражали банклар орқали валюта бозорида мустақил равишда сотишни амалга оширадилар», — дея хабар қилди Қозоғистон Республикаси Миллий банки матбуот хизмати.

Миллий жамғармадан республика бюджетига трансфертларни таъминлаш мақсадида октабр ойида 362 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Миллий жамғарма маблағлари ҳисобидан сотиш улуши умумий савдо ҳажмининг 15 фоизини ташкил этди, кунига 30 миллион АҚШ долларидан ошмайди.

Миллий банк Миллий жамғарма маблағлари ҳисобидан валютани сотиш бўйича операцияларни амалга оширишда бозор тенденциясини шакллантиришга аралашмаслик тамойилига амал қилади ва нарх-наво эркин бўлади. Валюта бозоридаги мавжуд шароитларни сақлаб қолиш мақсадида Миллий банк валютани сотиш бўйича ўз буюртмаларини бермайди, балки бозор иштирокчилари томонидан тақдим этилган мавжуд буюртмаларни қаноатлантиради. Ушбу амалиёт Миллий жамғарма операцияларининг валюта бозорига таъсирини минималлаштириш имконини беради.

Миллий банк октабр ойида валюта интервенциялари бўлмаганини маълум қилди. Бундан ташқари, пул-кредит тартибга солувчи орган томонидан ЯЖБПФнинг пенсия активлари ва ишончли бошқарувдаги бошқа фондлар учун чет эл валютасини сотиб олиш/сотиш бўйича операциялар амалга оширилмаган.

«Қисқа муддатда тенгенинг ўзгарувчанлиги геосиёсий вазиятдаги ўзгаришларга, маҳаллий иштирокчиларнинг кутганларига ва жаҳон бозорларидаги вазиятга боғлиқ бўлади. Миллий банк мувозанатсизликларнинг тўпланишига барҳам берувчи ва олтин-валюта заҳираларининг сақланишини таъминловчи мослашувчан валюта курси режимига амал қилишда давом этади», — дея хулоса қилди Қозоғистон Республикаси Миллий банки.

Сўнгги хабарлар