Огоҳлантириш: Бир қатор вилоятларда об-ҳаво ёмонлашади

28 август куни:
Эрталаб ва куннинг иккинчи ярмида Қизилўрда вилоятида шимоли-шарқдан шамол эсади, айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача етади. Кундузи ёнғин хавфи мавжуд.
Шарқий Қозоғистон вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ ва бўрон бўлади, тушдан кейин дўл ёғади. Шамол жануби-шарқдан, шимоли-ғарбдан, баъзи жойларда 15-20 м/с, кундузи 23 м/с тезликда эсади.
Ўскеменда момақалдироқ бўлади. Шамол жануби-шарқдан, шимоли-ғарбдан, кундузи 15 м/с тезликда эсади.
Эртага тушдан кейин Семейда момақалдироқ бўлади. Жануби-шарқдан, шимоли-ғарбдан шамол эсади, кундузи тезлиги 15-18 м/с етади.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбида момақалдироқ бўлади. Куннинг иккинчи ярмида жанубдан шамол эсади, баъзи жойларда тезлиги 15-20 м/с га этади.
Оралда жанубдан шамол эсади, тезлиги 18 м/с га етади.
Жамбил вилоятида 28 август, 30 август куни тушдан кейин, шунингдек, 31 август куни баъзи жойларда момақалдироқ, бўрон ва туман бўлади. 28-31 август кунлари шамол шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.
31 август куни тушдан кейин Таразда вақти-вақти билан момақалдироқ ва чақмоқ бўлади. 28 август куни тушдан кейин, 29 август куни кундузи шамол шимоли-шарқдан эсади, тезлиги 15-20 м/с бўлиши кутилмоқда.
Манғистау вилоятининг баъзи жойларида 28 август куни тушдан кейин чанг бўрони кутилмоқда.
28 август куни куннинг иккинчи ярмида Атирау вилоятининг баъзи жойларида жанубдан, жануби-шарқдан шамол 15-20 м/с тезликда эсади. Кундузи баъзи жойларда ёнғин хавфи мавжуд.