Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистондан кимлар иштирок этади

Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтадиган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида иштирок этувчи қозоғистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Оғир атлетика
Фото: olympic.kz

Қитъа мусобақаси 3-10 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Унда аёллар жамоасидан икки нафар, эркаклар жамоасидан беш нафар спортчи иштирок этади.

Аёллар терма жамоасида Айнур Абдихалиқова (49 кг), Арай Нурлибекова (81 кг) иштирок этади.

Эркаклар ўртасида эса Ақмолда Сайрамкез (67 кг), Алибек Рақимберди (73 кг), Александр Уваров (81 кг), Сергей Петрович (96 кг) ва Кирилл Староверкин (96 кг) мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Едиге Егемберди оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган эди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар